Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

динимиз билан урушамиз. Жангга отланинглар. Икки гўзал нарсанинг бирига - ё ғалаба, ё шаҳодатга эришамиз». Иймон шижоати бутун қўшинни руҳлантириб юборди. Мусулмонлар йўлда давом этиб, Машориф деган қишлоққа етиб боришганда Рум қўшинларига дуч келишди ва Машорифдан Мўъта томонга юришди. Шу ерда ҳимояланишди ва улар билан Рум ўртасида даҳшатли уруш бошланди. Унда ўлим оғзини катта очиб одамларни ютди. Чунки бу жанг ўлим ва шаҳидлик талабида чиққан уч минг мўминлар билан мусулмонлар қўшинини йўқ қилиш учун жамланган 100-200 минг кофирлар ўртасидаги жанг эди. Жанг қизигандан қизиб борди. Зайд ибн Ҳориса Расулуллоҳ с.а.в. берган байроқни кўтариб душман ўртасига ёриб кирди. У олдида ўлимни кўриб турар эди. Лекин Зайд ўлимдан қўрқмади. Зеро, бу ўлим Оллоҳ Таоло йўлида шаҳид бўлишдир. Шунинг учун у тасаввур қилиб бўлмайдиган журъат билан жангга кириб кетди ва душман найзалари тилка-пора қилиб юборгунча ўлимга парво қилмасдан жанг қилди. Кейин байроқни Жаъфар ибн Абу Толиб қўлига олди. Унинг ёши ўттиз учда бўлиб, чиройли ва шижоатли йигит эди. У ҳам ўлимга парво қилмасдан жанг қилди. Душман уни ўраб олганини кўриб, отидан тушди-да, отини ўлдириб, душманни қилич билан чопган ҳолда унинг ўртасига кириб кетди. Унга румликлардан бир киши ҳужум қилиб, қиличи билан бир зарба уриб, уни иккига бўлиб ташлади. Жаъфар ҳам шаҳид бўлди. Кейин байроқни Абдуллоҳ ибн Равоҳа олди. Сўнг уни кўтариб олдинга ўтди. Бироз иккиланиб турди-да, жангга кириб кетди, то ўлдирилгунча жанг қилди. Кейин байроқни Собит ибн Ақрам олиб: «Биттангизни амир қилинглар» деди. Одамлар Холид ибн Валидни қўшинга амир қилишди. Холид байроқни олиб, қўшинни айланиб чиқди. Унинг сафларини бирлаштирди. Қоронғи тушгунча душман билан енгил урушиш мумкин бўладиган масофада турди. Қоронғи тушиб, қўшинлар бир-биридан ажради. Кечаси Холид пухта бир режа ишлаб чиқди. Душманнинг сони кўплигини, ўз қўшинининг жуда озлигини кўргач, урушдан жангсиз чиқиб кетишни режалаштирди. Бу режага кўра қўшиннинг бир қисмини орқага ўтказди ва уларга эрталаб душманларда Расулуллоҳ с.а.в.дан мадад келгандек тасаввур пайдо қиладиган даражада шовқин-сурон кўтаришни буюрди. Улар эрталаб шундай қилишганда душман қўрқувга тушди ва мусулмонларга ҳужум қилишдан ўзини тийди, уларга Холид ҳужум қилмаганидан хурсанд бўлди. Кейин Холид ишлаб чиққан режага кўра мусулмонларнинг қўшини майдондан чиқиб, Мадинага қайтди. Шундай қилиб улар ғолиб ҳам, мағлуб ҳам бўлмай қайтишди. Лекин улар бу жангда синовдан ўтишди.


Дарҳақиқат, бу жангнинг лашкарбошилари-ю, баҳодир жангчилари ҳар бирлари ўлимга кириб кетишаётганини билар эдилар. Балки олдиларида ўлим уларга қараб келаётганини кўриб турардилар.

 

75-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203